17K44Telegramda ochish
Сукут афзал эмасми? Монополияга қарши курашиш қўмитаси Тошкент шаҳрида бузилаётган реклама баннерлари масаласида муносабат билдириб, томонларни тартибга чақирмоқда. Маълумотномани ўқиб, биз билган қўмитани алмаштириб қўйишмаганмикан, балки индамай қўя қолганлари тузукмиди, деган хулоса келади. Масалан, бугун Сенатнинг ялпи йиғилишида бирон бир сенатор ёки Сенат Раиси Тошкент шаҳрида юз бериб турган бузғунчиликлар борасида Бош прокурорга на савол беришди ва сўров сўрашди. Сукут сақлаб қўя қолишди. Сенаторлар орасида шотирлари баннерларни буздираётган Тошкент шаҳар ҳокими ҳам борлиги учундир ёки Сенат раисининг ўзи ҳам Тошкент шаҳри вакили учундир балки. Нима бўлгандаям сукут аълороқ кўринди. Чунки ҳамма тушунди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin