Туркия ортидан Россия банки ҳам асосий ставкани 0,25 фоиз бандга оширди ва 4,5 фоиз этиб белгилади.
Ушбу қарор пул-кредит сиёсатини кучайтириш мақсадларида ва прогноз параметрларидан чиқиб кетаётган инфляцияни тийиб туриш учун амалга оширилгани яшириб ўтилаётгани йўқ.
Россия Банки истиқболда ставка яна оширилиши мумкинлигини ҳам истисно этмаган.
Энди навбат кимга?