Россия Марказий банки асосий ставкани оширди, лекин бу рубль курсига таъсир қилмади
Бугун Россия Марказий банки асосий ставкани бирданига 1 фоиз бандига, 9,5%гача оширди. Асосий омил ўсиб бораётган инфляция (январда йиллик инфляция 8,7%гача етган). Регулятор токи кўзланган параметрлар таъминланмагунча, ставкани ошириб бориши бўйича ишоралар берган.
Асосий ставка билан боғлиқ ўзгаришлар рубль курсида деярли акс этмади. Чунки бу қарор аввалдан кутилган бўлиб, аллақачон нархларда акс этган эди. Қолаверса, қарор чиқиши олдидан ошиб бораётган инфляция шароитида Федерал резерв тизими февраль ойидаёқ базавий ставкани ошириши мумкинлиги тўғрисида хабарлар пайдо бўлди.