Усмон Носир номи шаҳар кўчаларидан 2010 йилда олиб ташланган экан
Тошкент шаҳар ҳокимиятининг маълум қилишича, ҳокимнинг 2010 йил 28 апрелдаги 243-сон қарорига мувофиқ Усмон Носир номидаги кўча яна Шота Руставелига алмаштирилган.
Шаҳар маъмурияти 12 йил аввал нима учун бундай қарорга келингани ҳақида маълум қилмаган. Балки Усмон Носирни сотганлар ва уларнинг авлодларида қандайдир комплекслар ё оғриқлар бўлганми, ё Усмон Носирни яна бир марта жазолашмоқчи бўлганми, бир нима дейиш қийин.
Лекин ҳалигача биноларнинг кадастр ҳужжатларида, муҳр ва штампларда ва ҳатто электрон ҳариталарда Янги Сергелидан Бобур кўчасигача бўлган кўча Усмон Носир дея кўрсатиб келинади.
- https://t.me/poytaxt_uz/18531@poytaxt_uz