14K40Telegramda ochish
Муҳрим янги ер усти метроси бекатларига ном қўйилмай рақамланганига эътибор қаратмоқда. Менга қолса, бекатларга қанақадир совет ва замонавий маддоҳ шоир ва ёзувчилар, Чўлпон, Фитрат, Носир ва Қодирийни сотганлар ва уларнинг беваларининг номини қўйгандан рақамли ҳолда қолавергани тузук. Бусиз ҳам пойтахтимиз миллат ва мамлакат сотқинларининг номлари ва ҳайкалларига тўлиб ётипти. Раҳматли Ислом Каримов даврида номлар билан боғлиқ қонунчиликка яхши бир ўзгартириш киритилганди. Унга кўра жой, объект ва кўчалар қоида тариқасида одамлар номлари билан аталмаслиги керак эди. Ҳозир, ҳатто у қонун ўз кучида бўлса ҳам, амал қилишаётгани йўқ.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin