15K133Telegramda ochish
Тошкент ва Наманган шаҳарларидаги кўчаларга Усмон Носир номи берилади. Лекин Усмон Носир кўчалари аллақачон бор Усмон Носир таваллудининг 110 йиллиги кенг нишонланади. Тадбирлар доирасида Тошкент ва Наманган шаҳарларидаги кўчаларга Усмон Носир номи берилиши айтилган. Маълумот учун, Тошкент шаҳрида Янги Сергели кўчасидан Бобур кўчаси чорраҳасига бўлган йўл Усмон Носир кўчаси ҳисобланади. Наманган шаҳрида ҳам Усмон Носир кўчаси бор. Исёнчи шоирнинг номини олган кўча Бобур ҳиёбонига туташади. Тошкентда ҳам, Наманганда ҳам охирги совет давридан буён Усмон Носир номида бу кўчалар. Усмон Носир кўчалари бўла туриб, яна қайси кўчаларга Усмон Носир номи берилади? Ғалати. Ҳа айтгандай, Наманганда, Адиблар ҳиёбонида Усмон Носирнинг бюсти ҳам ўрнатилган. Нима демоқчиман, нима учун қилинган ишларни яна гўёки янгитдан такрорлашдан нима фойда? Балки шоирнинг 110 йиллиги арафасида уни сотган, қоралаган, Москвадан афв учун сўровнома келганида яна ва яна қоралов материаллари жўнатган шахслар номини очиқлармиз ниҳоят? Шоирнинг руҳи сал бўлсада ором олармиди? Вақтингиз бўлса, Эркин Аъзамнинг "Шоирнинг тўйи" қиссасини ўқинг. Усмон Носирни сотганлар орамизда. Уларни номини аташ керак. Вақти келди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin