17K17Telegramda ochish
Шота Руставелининг таъмирланиши Тошкент марказига трамвай йўлининг қайтиши орзуларини деярли саробга айлантиради Эсингизда бўлса, Навоий кўчасининг таъмирланиши баҳонаси йўриғида Навоий кўчасига трамвай қайтарилмаслигини очиқ-ойдин маълум қилишганди. Таъмирланиш режалари эълон қилинган Шота Руставели бўйича ҳам шу сценарий такрорланиши мумкин. Чунки Руставели кўчаси Шаҳрисабз, Навоий ва Беруний кўчалари билан биргаликда эски трамвай йўлининг бир бутунлигини ҳосил қилган. Навоий ва Руставели кўчаларига трамвай қайтмаслиги пойтахтнинг қон томири ва экотизимини яратадиган бу кўчаларга трамвай қайтишини маъносизга айлантириб қўяди. Қишда, Давлат раҳбарининг пойтахтда трамвай ҳаракатини тиклаш ҳақида айтган фикрлари жамоатчиликка трамвай орзуларига берилишга туртки берганди. Тармоқ фаоллари бўлажак трамвай йўлларининг асосий йўналишларини ўзлари учун тасаввур қилишни бошлаб юборишганди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin