Тошкентда йўл ҳақи 2000 сўмгача ошади
Ниҳоят, белгиланган муддатдан 6 ой ўтиб пойтахтда жамоат транспортида йўл ҳақи оширилади ва тўловлар эгилувчан тизимга ўтказилади.
Демак, энди 1 ноябрдан банк картаси ёки нақд пулда тўлов амалга оширилганида йўл ҳақи 2000 сўмни, АТТО картаси орқали эса 1700 сўмни ташкил этади.
Бир соат ичида бир автобусдан иккинчисига ўтиш ва АТТО картаси билан тўлашда йўл ҳақи учун 700 сўм тўлаш керак бўлади. Бир соат ичидаги учинчи ва тўртинчи автобусларда ҳаракат учун бепул бўлади.
- https://t.me/tshtxuz/5335@tshtxuz