Рубль мустаҳкамлана бошлади
Йил охирида шимолдан ватанга қайтадиган меҳнат мигрантларимиз бироз енгил тортса бўлади. Рубль курси мустаҳкамлана бошлади ва бугунги савдоларда бир доллар 20 ноябрдан бери биринчи марта 100 рублдан пастлаган ва ҳатто 98,5 рублгача арзонлашган. Ўтган ой максимумларида доллар курси 115 рублдан ошганди.
Рублнинг мустаҳкамланишини ўтаётган ҳафта Россия Марказий банки 2024 йил охиригача ички валюта бозорида валюта сотиб олишни тўхтатишини эълон қилгани бошлаб берган бўлса, кечадан Россия гази учун тўловлар энди фақат Газпромбанк ва рублга боғлангани талаби бекор қилиниши кучли омил бўлган.
Ўрта муддатли истиқболда рублнинг 1 доллар учун 97-98 рублгача мустаҳкамланиши ҳақида расмий ишоралар берилган.
P.S. Юқори волатиллик ва хатарлар сабабли пул ўтказмалари тизимларида доллар курсининг пасайиши секинроқ юз бериши мумкин. Лекин шу кунларда бу тизимларда ҳам доллар нисоби 103-105 рублгача пасайишини кутса бўлади.