29K49Telegramda ochish
Китоб жамғармаси қани? Дарслик ижараси пуллик бўладими? Депутатлар юмалоқ-ёстиқ қилиб 2025 йил учун тасдиқлаб берган бюджетида бир нечта давлат мақсадли жамғармалари рўйхатдан тушиб қолган. Яъни уларнинг даромад ва харажатлари бюджетда акс этмаган ёки шунчаки ёпиб қўйилган (ёпиқлик Янги Ўзбекистоннинг янги пардозига айланмоқда). Бюджетда маълумотлари акс этмаган жамғармалардан бири бу Республика мақсадли китоб жамғармаси. Бу нима учун муҳим? Муҳимлиги шундаки, келаси йилда дарсликлар ижараси пулли бўладими ёки бепул қоладими, билиш учун Китоб жамғармаси даромад ва харажатларига қараш керак. Лекин Китоб жамғармаси 2025 йил бюджети мундарижасида акс этмаган ёки шунчаки ёпиб қўйилган. Хўп, бюджетда кўрсатмапсизлар, ҳеч қурса айтинглар: 2025 йилда дарсликлар ижараси бепул қоладими ёки пулли қиласизларми?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin