Нефть қимматлашиши фонида рубль курси яна тушмоқда
Нефть котировкалари етти ойлик максимумларга (89 доллар) яқинлашганига қарамай, бу рубль курсининг барқарорлашувига ёрдам бермаяпти.
Доллар/рубль қиймати яна 97дан ошди. Онлайн ва пул ўтказмалари платформалари долларни яна 100 рублдан ҳисоблашишмоқда.
Фақат Россия Марказий банки мажбурий сотувни тиклаши ёки ҳукумат импортга божлар ё нотариф тўсиқларнинг кўпайтиришигина вазиятни бир муддатга барқарорлаштириши мумкин.
Ҳамкор давлатларнинг валюталарида савдо қилиш сиёсатининг хато бўлгани ҳам рублнинг юкини янада оғирлаштирмоқда. 1 сентябрь ҳолатига Россияда эркин савдода фойдаланиб бўлмайдиган бир неча ўн миллиард долларлик экзотик валюталар (ҳинд рупийси, бразилия реали, венесуэла боливари, зимбабве доллари каби) тўпланиб қолган. Ушбу валюталар билан фақат ўша мамлакатдангина товар ё хизмат сотиб олиш мумкин, экзотик валюталар эркин алмашинув функциясига эга эмас. Бу борада Россия нефтининг асосий харидорига айланган Ҳиндистон Россия билан рупийда ҳисоб-китоб қила бошлаганини кўрсатиш мумкин (ўзаро савдода 20 млрд.доллардан ортиқ қийматда рупий жамланиб қолган бўлиши мумкин).
Ўзаро савдода миллий валюталардан фойдаланиш нотўғри қарор экани тан олингани йўқ. Кечаги музокаралардан кейин Россия Туркия билан ҳисоб-китобларда турк лирасидан фойдаланишга ўтиши маълум қилинди.
- https://t.me/rusbrief/149780@rusbrief