26K80Telegramda ochish
Рубль ортидан қозоқ тенгеси ҳам қадрсизланмоқда Бугунги савдолар давомида халқаро платформаларда бир доллар учун 114 рублгача таклиф этилган. Москва биржасида юань курси 15 рублгача етган (санкция остидаги Москва биржасида долларда савдо қилинмайди). Ҳозирча Россия Марказий банки ҳам, ҳукумати ҳам жиддий чораларга ўтгани йўқ. Кузатувчилар валюта тушумини сотиш ва назорат қилиш билан боғлиқ талаблар янада кучайтирилиши мумкинлигини айтишмоқда. Марказий банк асосий ставкани фавқулодда юқори даражага кўтариши ҳам мумкин. Рублнинг қулаши ЕОИИдаги давлатлар валюталарига таъсир этишни бошлаган. Бугун учинчи савдо ҳамкоримиз Қозоғистонда доллар курси 502 тенгедан ошган. Айирбошлаш шохобчаларида доллар 510 тенгегача қийматда сотилмоқда. Рубль ортидан тенгенинг ҳам қадрсизлана бошлагани, агар тенденция бирмунча муддат сақланиб қолса, экспортчилар рақобатбардошлигига салбий таъсирини ўтказади, шунингдек, импорт ва пул ўтказмалари каналлари орқали сўм курсига босим яратишни бошлайди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin