19K71Telegramda ochish
Россиядаги валюта чекловлари борган сари сиртмоққа айланмоқда Россиядаги валюта чекловлари кун сайин жиддийлашиб бормоқда. Россия Марказий банкининг навбатдаги директивасига кўра, энди резидент юридик шахслар ва хусусий тадбиркорлар ҳисобварақларидан 5 минг доллардан ортиқ миқдорда нақд валюта (доллар, иена, фунт, евро) еча олишмайди. Норезидент юридик шахсларга эса нақд валюта (доллар, иена, фунт, евро) ечиш умуман тақиқланмоқда. Эътиборлиси, регулятор валюта билан боғлиқ чекловларни ё ярим тунда ёки банк иш вақти тугагандан кейин, яъни бизнес ва аҳоли банк ҳисобварақларига ё шохобчаларига етиб бориш имконли бўлишмаган вақтда эълон қилмоқда, Вазият кундан-кунга оғирлашиб бораётгани инобатга олинса, бу чекловлар якуний бўлмайди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin