Россияда нақд валюта чекловлари 2023 йил 9 мартга қадар узайтирилди
Россия Марказий банки 2022 йил 9 сентябргача амал қилиши белгиланган ҳисобварақлардан нақд валюта ечиш билан боғлиқ чекловлар муддатини 2023 йил 9 мартга қадар узайтирди.
Россия Украинага бостириб киргач ғарб давлатлари Россияга нақд валюта етказиб беришга санкциялар эълон қилганди. Ўтган давр мобайнида рус ҳукумати, бизнеси ва бизнес агентлари нақд валютага бўлган талабни Россиянинг сателлит давлатлари ҳисобига қондириб келишмоқда.
Россияда нақд валюта курси нақдсиз валюта курсидан 10-15%, айрим кунларда 30%гача фарқланмоқда. Россиядан пул ўтказмалари, бошқа каналлар орқали сателлит давлатларга нақдсиз ўтказмалар юбориш ва нақд валюта ечиб олиш спекуляциялари ойдан-ойга фақат кучайиб бормоқда.