18K79Telegramda ochish
Европа рус газини рублга сотиб олмайди Германия иқтисодиёт вазири Габекка кўра, рублда тўловни талаб қилиш шартнома талабларини бузиш ҳисобланади. Габек Европанинг умумий реакцияси европалик ҳамкорлар билан мулоқотлардан кейин янада батафсил очиқланишини қайд этган. Австрия ва Италия эса газ учун шартномаларда қайд этилганидек, еврода тўлов амалга оширилишида давом этишини маълум қилган. Кеча ёзганимиздек, газга рублда тўлов қилиш баёнотлари бугун Москва биржасининг фонд майдончаси очилишидан аввалги спекуляциядан ортиқ нарса эмас. Россия рубли токи Россия эркин давлатга айланмагунча, тўлиқ конвертирланмайдиган, муомала ҳудуди чекланган, фақат Россия ҳудудидагина фойдаланувда бўлган, ўта ўзгарувчан курсга эга барқарор бўлмаган валюта ўлароқ қолаверади. Россия рублини жамғариш бу худди 1945 йил апрелда рейхсмаркасини жамғариш каби ақлсиз ҳаракат ҳисобланади. https://t.me/the_bakiroo/4518

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin