ЕТТБ: Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш секинлашади
Европа тикланиш ва тараққиёт банки операцион ва лойиҳавий фаолият юритадиган мамлакатлар бўйича иқтисодий ўсиш прогнозларини янгилади.
Янги прогнозларга кўра Украинадаги уруш Россия билан ҳамкор бўлган барча мамлакатларнинг иқтисодий аҳволига салбий таъсир кўрсатади. Хусусан, Ўзбекистон иқтисодиёти 2022 йилда аввал прогноз қилинганидек 6% эмас, 4%га ўсади. Минтақамизда фақат ёпиқ Туркманистон иқтисодиёти аввалгидек, балки юқорироқ ўсишда давом этади.
Россия билан ЕОИИда бўлган Қозоғистон иқтисодиётининг ўсиши 2%гача, Қирғизистонники эса 1%гача пасаяди.