Россияда шакар дефицити ва самогон
Россия дунёнинг энг йирик шакар ишлаб чиқарувчиларидан ҳисобланади. Ўтган йили Россияда 5 миллион тоннадан ортиқ шакар ишлаб чиқарилган. Мамлакат 350 минг тоннага яқин шакар экспорт қилган, 10 минг тоннага яқин импорт юз берган.
Яъни Россияда шакар ортиғи билан етарли. Унда нега россияликлар, айниқса катта ёшли россияликлар шакарга бу даражада ажиотаж талаб ҳосил қилишмоқда? Охирги ҳафтада шакар нархи 12,8%га ошган, йил бошидан ҳисоблаганда шакар нархи 20,4%га қимматлаган. Бу расмий рақамлар.
Гап шундаки, Россияда аҳолининг шакарга талаби фақат шакар истеъмоли билан боғлиқ эмас. Россияликлар кризис ва нарх ошиши кутилаётган даврларда самогон учун ҳам шакар жамғарадилар. Бир кило шакардан ўртача бир литрдан сал кўпроқ самогон қайнатиш мумкин. Табиийки турмуш даражаси ва даромадлари кескин пасайиб бораётган россияликлар учун 50-100 килолаб шакар жамғариш уларнинг эртанги кун кутилмалари жудаям ёмонлигидан дарак беради. Ўтган асрда алкоголга қарши курашиш юз берган охирги совет йилларида ҳам, 90- йилларда ҳам самогон қуйи даромадли россияликларнинг асосий "ликвид валютаси" бўлиб хизмат қилган.
@the_bakiroo