22K294Telegramda ochish
Россияда қоғоз дефицити Можаронинг тўртинчи ҳафтаси бошланмай туриб, ўзини буюк давлат деб ҳисоблаб келган Россия яна бир жиддий муаммога дуч келди. Мамлакат бўйлаб қоғоз, барча турдаги канцелярия, картон маҳсулотлари етишмовчилиги кузатилмоқда. Қоғознинг айрим номенклатура нархлари 10 баробаргача ошган, шунда ҳам маҳсулот топиш амри-маҳол. Кенг фойдаланувдаги А-4 қоғози ёки чек ленталари энг камёб маҳсулотлардан бирига айланган. Етишмовчилик ортидан мамлакат фискаль органлари савдо ва пуллик хизмат субъектларига чек бермасдан хизмат кўрсатишга рухсат берган. Қоғоз етишмовчилиги туфайли ЕГЭ (Ягона имтиҳонлар) ўтказмаслик масаласи ўрганилмоқда. Картон маҳсулотлари дефицити эса сут ва ичимлик қадоқлаш бизнесига оғир зарба бермоқда. Сут ва ичимлик ишлаб чиқарувчилар классик совет қадоқлаш тизимига (бидон ва бутилка таралар) ўтишни муҳокама этишмоқда. Китоб бизнеси қоғоз етишмовчилиги оқибатларини яна бир оз муддат ўтиб ҳис этишни бошлаши мумкин, лекин бу юз бермаслиги эҳтимоли баландроқ, чунки китобга талаб ҳосил қилувчи озми-кўпми фикрловчи россияликлар аллақачон Россияни тарк этиб бўлишган . Россиядаги қоғоз дефицитини масалан, ўзимизга қиёсласак, бўз ёки калава ип етишмовчилигига менгзаса бўлади. Сиз буни ўзингизга тасаввур этасизми? @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin