Русларнинг қоғозини ўзбек хлорат натрийи оқартиради
Ўзбекистон Россияда ишлаб чиқариладиган офис қоғозларини оқартирувчи химикатларни етказиб бериши мумкин. Россиянинг Украинага ҳужумидан кейин эълон қилинган санкциялар туфайли қоғоз саноатида ишлатиладиган оқартирувчи химикат - хлорат натрий етказиш тўхтатилган эди. Урушгача Россияга мазкур химикатни финларнинг Kemira компанияси етказиб берган.
Натижада Россияда ва у билан боғланган сателлит давлатларда офис қоғозлари нархи 2-3 баробаргача кўтарилиб кетган ва бир муддат ўтиб бозорда оқартирилмаган сарғайган қоғозлар таклифи ҳам пайдо бўлганди.
Мана энди чорасиз қолган Россияликларга ўзбеклар ёрдамга келиши мумкин. Гап шундаки, Фарғонаазот АЖ постсовет ҳудудидаги энг йирик хлорат натрий ишлаб чиқарувчилардан бири ҳисобланади.
Дарвоқе, Фарғонаазот АЖ хусусийлаштирилиши эълон қилинган энг қиммат давлат компанияларидан бири. Лекин Фарғона кимё гавҳарининг давлат улуши сотилиши жараёни ҳозирча чўзилишда давом этмоқда,