18K98Telegramda ochish
Россияда инфляция 17,5%га етди Россияда йиллик инфляция 17,5%га, озиқ-овқат инфляцияси 19,1%га етган. Бундай юқори инфляция охирги 20 йилда кузатилмаган. Ҳисоботга киритилган охирги ҳафтада (2-8 апрель) россияликлар учун муҳим ҳисобланган озиқ-овқатлардан чой (2,18%), гуруч (2,69%), картошка (3,62%), карам (2,39%), пиёз (6,34%), лавлаги (7,44%), сабзи (3,37%) юқори даражада қимматлаган. Ноозиқ-овқатлардан совун (3,36%), кир ювиш кукуни (2,29%), шампунь (3,46%), тиш пастаси (3,06%), гугурт (2,09%), туалет қоғози (2,71%), аёллар гигиеник воситалари (4,51%) нархлари ошиши тезлашган. Хизматларлардан самолетда учиш нархлари 10,57%га ошгани ҳам эътиборлидир. Асосий савдо ҳамкоримиз ўлароқ Россиядаги нархларнинг ошишидан кейин айрим товар позициялари бўйича нарх ўзгаришларини 10 кун - 2 ҳафта кечикиб Ўзбекистонда ҳам юз беришини кутиш мумкин бўлади. Ўтган ҳафталарда шакар, ўсимлик ёғи, ун ва ун маҳсулотлари, қоғоз билан шу каби салбий оқибатлар кузатилди. Келаси ҳафталардан бизда ҳам эҳтимол ноозиқ-овқатлар гуруҳида совун, шампунь, аёллар ва болалар гигиена товарлари ва бошқа маиший тозалаш-ювиш воситалари нархларида салбий ўзгаришларни кутиш мумкин бўлади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin