18K49Telegramda ochish
SWIFT'га уланаётган Миллий банк Дарёўз тарих саҳифаларига матбуот кўзи орқали мурожаат этишда давом этмоқда. Бундан 30 йил аввалги «Халқ сўзи»да Ўзбекистон Миллий банки раҳбари Рустам Азимов билан суҳбат эълон қилинган экан. Азимов суҳбат давомида Миллий банкни компьютерлаштириш, халқаро тўлов ва молиявий ахборот алмашиш тизимига улаш ҳақида ҳам сўз очган: «Ҳозир биз ана шу масала устида ишламоқдамиз. Дунёга машҳур ‘Венг’ фирмаси билан битим тузилди. Бизни ‘Свифт’ тизимига қўшиш хусусида буюртма бердик. Бу корхонанинг нархи баланд. Айни паллада биттадан ортиқ бундай тизимга улуш тўлашга жумҳуриятимизнинг қурби етмайди. Собиқ СССРда ҳам фақат иккитагина банк ‘Свифт’га киритилган эди. Ушбу тизим кўплаб банк жараёнларини саноқли дақиқаларда бажариш имконини беради»

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin