Ўзтрансгаз очиқ, ёпиқ ёки махфий маълумотлар фарқига борадими?
Кечадан буён мана бу пост эълон қилингач, ўзларини Ўзтрансгазнинг вакиллари деб айтаётганлар бот ёки бошқа алоқа каналлари орқали чиқиб, гўёки эълон қилинган маълумотлар махфий ва ёпиқ экани, постни ўчириб юбориш ёки улар истаган тарзда корректировка қилишни сўрамоқда (ёзувлар скриншоти мавжуд), нафақат сўрашмоқда, талаб ҳам қилишмоқда.
Тўғриси, уларнинг талабини мен тушунмадим. Мана кеча эълон қилинган маълумотларнинг манбалари:
Муҳим фактлар.
Миллий ҳисоб стандартлари бўйича маълумотлар.
Халқаро ҳисоб стандартлари бўйича маълумотлар.
Сиз бу ахборотларда бирон нуқтада махфий ёки ёпиқ грифи қўйилганини кўрдингизми?
Ўзи акциядорлик жамияти мақомига эга публичная компанияда ёпиқ ёки махфий маълумот бўлиши мумкинми?
Ўчирилиб юборилиши ёки ўзгартириб қўйилиши эҳтимоли ҳисобга олиниб барча МС ва МҲХС бўйича маълумотлар, муҳим фактлар кўчириб олинди. Ҳар эҳтимолга қарши.
- https://t.me/the_bakiroo/4663@the_bakiroo
- http://openinfo.uz/uz/facts/55664/openinfo.uz
- https://utg.uz/uz/invest/hisobotlar/utg.uz