Мақбул ипотека ва таълим кредитлари фоизлари йил охиригача оширилмайди
Наврўз кунларида бўлиб ўтган иқтисодиёт барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан йиғилишда ипотека ва таълим кредитлари бўйича кредитларнинг мақбул фоиз ставкалари йил охиригача ўзгармаслиги эълон қилинган эди.
Мазкур масала Президент қарори билан институционаллашди. Унга кўра, Молия вазирлиги банкларга ажратадиган ипотека ва таълим кредитлари учун ажратиладиган ресурсларнинг фоиз ставкалари 2022 йил якунига қадар, амалдаги фоизлар, яъни ипотека бўйича 13 фоиз, таълим кредити бўйича 10 фоиз миқдорида сақлаб қолинади.
Демак, бунда таълим кредитларининг ставкаси 14% доирасида, мақбул ипотека кредитлари ставкалари эса ҳар бир банкнинг маржасига қараб 17-18% даражасида ўзгармасдан қолади.
Мабодо, Марказий банк ставкаси 14%дан пасайтирилган тақдирда, мақбул ипотека ва таълим кредитлари фоизлари пасайишда давом этади.