16K94Telegramda ochish
Людовик XVI ва бюджет Бюджети бутун бошли Қирғизистон бюджетига келбат берадиган Тошкент шаҳар бюджети шаклланиши ва қандай тақсимланишини кўз олдингизга келтирсангиз, уни фақат Людовик XVI даври анъаналари билангина солиштириш мумкин. Бу қандай анъаналар? Людовик XVI ўзи, унга яқин олий тоифалар солиқ тўламайди ёки тўласа ҳам мисли кўрилмаган имтиёзларга эга. Имтиёзга эга бўлиш учун Людовик XVI га яқин бўлиш ёки чексиз садоқат изҳор керак бўлади. Мулкдорларни, ер эгаларини ҳам Людовик XVI танлайди ва тайинлайди. Солиқларни фақат паст ва эндигина шаклланаётган буржуазия - ўрта табақалар тўлайди. Тепадагилар солиқ тўламагани учун солиқ юки фақат ошиб боради. Тушган даромадларни фақат Людовик XVI бир ўзи тақсимлайди ва ўзлаштиради. Ўзига, яқинларига ва дўстларига. Людовик XVI ва унинг атрофидагилар зеб-зийнат, кибр, шоҳона ҳаётга, саройларга ўчлигидан бюджет доим дефицитда. Фақат қарз билан дефицит қопланади. Парламент йўқ. Генерал штатлар йўқ. Солиқ тўловчилар солиқларни тақсимлашда иштирок этишмайди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin