16K54Telegramda ochish
Кўз кўрдига Ҳеч ким сайламаган ҳокимлар ва рўйхат бўйича тайинланган маҳаллий кенгашлар қарорлари билан боғлиқ яна бир муаммо ҳақида гапирмаса бўлмайди. Муҳим иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий аҳамиятга эга норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари regulation.gov.uz порталига жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилиши лозим. e-qaror.uz ва regulation.gov.uz'да жойлаштирилган ҳоким ва маҳаллий кенгашлар лойиҳалари ва қарорларини солиштириб хулосага келсангиз бўлади: Ўртача 70-80% маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбаларини тақсимлаш бўйича қарор лойиҳалари муҳокама учун жойлаштирилмайди (бир қатор вилоят ва туманлар маҳаллий бюджетининг қўшимча манбаларини тақсимлаш бўйича лойиҳаларни умуман муҳокамага қўйилмайди). Кимдир ҳозир чиқиб, бюджет тақсимлаш муҳим иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий аҳамиятга эга эмас, деб ҳокимларни оқлаши мумкин. Унда нима муҳим? Унда нима аҳамиятли? Яна шунақа оқловчилар ҳам топилади. Қоида тариқасида деб ёзилган деб. Менинг гипотезамга кўра, маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбаларини тақсимлаш бўйича қарор лойиҳалари муҳокамага қўйилмаслиги сабаби ўзлаштириш ва мақсадсиз ишлатиш очилиб қолмаслиги, ортиқча саволларга рўпара бўлмаслик ва нафратларга учрамаслик хоҳиши билан боғлиқ. Муҳокамага чиқарилган лойиҳа борки, албатта нафратга ва оғриқли саволларга мубтало қилинмаслиги мумкин эмас. Мисол учун. Бухоро вилояти кенгаши маҳаллий бюджетнинг 2022 йил қўшимча манбаларини йўналтириш қарори лойиҳасига кўра тақсимланаётган 30,9 млрд.сўмнинг ярмидан кўпи - 16,3 млрд.сўми Хўжайли туманига йўналтирилган. Эслатиб ўтамиз, Бухоро вилоятида Хўжайли тумани йўқ. Яна Президент таълим муассасалари агентлиги вилоят ҳудудий бўлими 153 млн.сўмга хизмат автомобили мингиси келиб қолган. Сирдарё вилояти кенгашининг маҳаллий бюджетнинг 2022 йил ижроси давомида шаклланган қўшимча манбалар ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисидаги қарори лойиҳасига кўра 3 млрд.сўм “Яшил ҳудуд” ДУКни сақлаш (иш ҳақи, зарур иш қуроллари ва машина механизмларини харид қилиш ва бошқа) харажатларига берилмоқда. Йил якунигача 50 кундан кам қолди. 3 млрд.сўм давлат унитар корхонасига нимага керак? Хизмат машинасига албатта, мебелга, кабинет жиҳозларига. Ахир чиновниклар учун бу муқаддаску. Шундайми?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin