25K167Telegramda ochish
Ёпиқ Ўзбекистон: Бухоро вилоятининг 2023 йил бюджети яширилган Янами деб кулишингиз мумкин, лекин шундай. Вилоятнинг 2023 йил учун бош молиявий ҳужжати шахсга доир маълумотлар, васийлик ва бало бадтар мазмун билан яширилган. Адлия вазирлиги эса ҳеч ким сайламаган ва эволюция хатоси бўлган ҳокимлар ва уларнинг етовидаги соқов кенгашларнинг қилмишларини доимо хаспўшлаб келади. Яширилган ҳужжатлар учун ягона жазо, агар аниқланиб қолса, уни очиқлаш. Бўлди. Шу холос. Бухоро вилоятининг 2023 йил учун бюджети юқори эҳтимол билан яширилган мақоми билан жойлаштирилган 29.12.2022 йилдаги VI-71-157-2-0-К/22 рақамли ёки 30.12.2022 йилдаги VI-72-158-2-0-К/22 Кенгаш қарорларидан бири. Чунки Бюджетлар қабул қилинган 29 декабрдан кейинги бошқа ҳужжатлар очиқ ҳолда турипти. Янги 2023 йил ҳисобидан биронта Кенгаш қарори платформага жойлаштирилмаган. Нимаям дермиз. Қарғаймиз. Улар ким? Шунчаки шармандаларми? Ё ўғри олигархларнинг малайларими?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin