9.8K40Telegramda ochish
Посткоронавирусда Коронавирусдан кейинги дунёда энг кўп ўзгаришларга, шубҳасиз, банк тизими рўпара келади. 2008 йилги бўҳрондан кейин банк назорати бўйича янги талаблар ишлаб чиқилгани сингари бу сафар ҳам капитал, таваккалчилик ва ликвидликка нисбатан янги қоидалар ва тавсиялар пайдо бўлади (масалан Базель-5 принциплари). Регуляторлар банкларга мижозларнинг масофадан туриб - видео ёки аудио-овоз идентификациясига рухсат беради. Мижозларнинг онлайн илова ва масофавий дастурларда рўйхатдан ўтиши мажбурий бўлади. Масалан, мижоз токи онлайн илова ва масофавий дастурда рўйхатдан ўтмагунча унга оффлайн хизмат ҳам кўрсатилмайди. Банкларнинг финтехкомпанияларга айланиши узил-кесил якунланади. Трансформация малакали ва ўртаҳол ишсизлар оқимини ҳосил қилади. Бу унча қўрқинчли эмас. Иқтисодиётнинг бошқа соҳалари собиқ банкирлар тимсолида янги бизнесменлар ва менежерларга эга бўлади. @the_bakiroo

Arxivda shunga yaqin