30K143Telegramda ochish
"Ҳожатхонада ушланган жиноятчи" "Ўтган куни бир яқин ошнам билан бир кило гўшт устида гаплашиб ўтириб, «қора туш» кўрган даврларимизни эсладик. Ўйлаб қарасам, ўша пайтлардаги баъзи воқеалар қора тушга ўхшаб кетади ростдан. Айниқса, Тошкентда мелисалар қўлга тушаверишдан безор бўлган вилоятликлар ҳақида гаплашсангиз ҳам кулгули, ҳам йиғлатадиган воқеаларни гапириб беришади. Хуллас ўша танишимни бир сафар «формали акахонлар» Қўйлиқдаги мардикорлар маҳалласидан ушлаб кетишади. «Ҳовлида турардим. Ҳожатхонадан чиқсам иккита формали мелисалар турибди, ҳа десам, ҳужжатингиз дейди. Қанақа ҳужжат, кўрмаяпсанми қаердан чиққанимни, энди ҳожатхонагаям паспорт кўтариб кирайми деганимни биламан, шимимнинг камаридан кўтариб автобусга тиқиб опкетишди» деб эслайди шўрлик. Роса кулишдик. Ўзи аслида, ЖПК 224-моддасига кўра, милиция ходими кимнидир тўхтатиб текширса, нега тўхтатгани, қанақа ҳуқуқи борлиги ва ҳкзларни тушунтириш керак. Лекин минг афсуски, бизда бу қонунлар ишламайди. Ё сиз кўрганмисиз ушланган одамнинг бирорта ҳуқуқи тушунтирилганини? Раҳм қилса камаридан ушлаб кўтаради, раҳм қилмаса нималар қилишини ўзингиз биласиз. Барибир, шу нарсаларни ана, фалон қонунда борку демасдан Конституциягаям киритиб қўявериш шартга ўхшайди. Одамлар ўзлари таклиф қилиб, ўзлари муҳокама қилиб, ўзлари овоз берган ҳужжатнинг ишлашиниям ўзлари талаб қилиб олишларига жуда қаттиқ умид қиламан. Ноумид шайтон".

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin