Вояга етмаган набиралари билан маккажўхори ўғирлаётган фуқаро ва уни ўғирлик устида тутиб олиб ҳақоратлаётган ҳоким борасида икки оғиз.
Битта жиноят ва битта ҳуқуқбузарлик бор жойда жиноятчини, у неча ёшда ва ёнида набиралари борлигидан қатъий назар, хаспўшлаш ҳам; маъмурий ҳуқуқбузарни, у ҳатто ҳоким бўлишига қарамай, оқлаш ҳам тўғри эмас.
Оддий тестдан жамиятимиз яна ўтмади. Ҳуқуқий жамият қуриш йўли мураккаб ва узунлигича қолмоқда.