Артикходжаев пробкалари
Тошкент йўлларидаги пробкаларга уларнинг мураккаблиги, тирбандлигига қараб шаҳар ҳаетини издан чиқарган ўзбек чиновниклари номи билан аташни таклиф этаман.
Масалан, кўприклар устидаги, остидаги, энг даҳшат 10 балли пробкаларга Раматов пробкалари деб, кенгайтирилган, миллиардлаб пул сарфлаб туркча таъмирланган йўлларда, жамоат транспорти ўлдирилган кўчалардаги тиғизликни Артикходжаев пробкалари деб, янги қурилган метро йўллари бўйлаб пайдо бўлаётган пробкаларга Раҳмонов пробкалари деб ном берсак бўлар а.
P.S. Жиддий айтганда, шаҳарларга, транспорт тизимига ҳамма нарсада пул ўзлаштиришни кўрадиган мешчанлар эмас, профессионал сити менежерлар раҳбарлик қилиши керак.
@the_bakiroo