2020/2021 ўқув йили масофавий тарзда ўтадими?
Халқ таълими тизимида онлайн таълим бериш фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида қарор лойиҳаси эълон қилинди.
Лойиҳага кўра, 2020 йил 1 сентябрга қадар телевизион видеодарслардан фойдаланишда ўқувчилар, ўқитувчилар ва ота-оналарга қулайлик яратиш мақсадида www.maktab.uz платформаси яратилади.
Назаримизда, ҳар эҳтимолга қарши янги ўқув йилида ҳам мабодо ёппасига онлайн таълим беришга зарурият туғилса, олдиндан бунга техник имконият яратилмоқда.