Сўхликлар учадими?
Туман ҳокимлигига кўра, эски аэродромни қайта таъмирлаб, вилоят марказига ҳаво йўллари орқали бориб келишни йўлга қўйиш масаласи ўрганилмоқда.
Тўғри қарор. Мамлакатга кичик авиация керак. Тоғли, чекка туманларни вилоят маркази, мамлакат пойтахти билан боғлашнинг муқобил йўли бу.
"Чинор остидаги дуэль" фильми эсингиздами? Бош қаҳрамон Тошкентдан Форишга учиб боради. Бу 40 йил аввал даврда. Нега энди мумкин эмас?