Ўзбекистонликлар энг аввало тинчлик истайди. Сўралганларнинг 86,3%и Ўзбекистоннинг ҳарбий-сиёсий блокларга қўшилмаслик сиёсатини қўллаб-қувватлайди
“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Ўзбекистон жамоатчилиги вакиллари иштирокида тинчлик қадриятига бўлган муносабати даражасини аниқлаш мақсадида сўровнома ўтказган.
Натижалар кўрсатмоқдаки, юз бераётган ҳарбий ҳаракатлар ўзбекистонликларда қайғу (49,9%), қўрқув (15,3%) ва нафрат (14,6%) уйғотмоқда. Шахсан менда бўлаётган можарога нисбатан икки туйғу аралаш: қайғу ва нафрат. Мазлумлар учун қайғудаман. Зулмкорларга нафратдаман.
Яна бир эътиборлик натижа - сўралганларнинг 86,3%и Ўзбекистоннинг ҳарбий-сиёсий блокларга қўшилмаслик сиёсатини қўллаб-қувватлашини билдирган.
Юритилаётган ташқи сиёсатимизни қўллаш даражаси ҳам жуда юқори - 92,2%.
Шунингдек, Ўзбекистоннинг фаол жамоатчилиги нафақат ўз юртида, балки бутун дунёда тинчлик бўлишини ёқлайди (93,3%).
- https://telegra.ph/file/01a84063d3217b7129da1.jpgtelegra.ph
- https://t.me/uzbyuksalish/3023@uzbyuksalish