Россияда оммавий ахборот воситалари долзарб мавзуни кўтармоқда: мамлакат деярли ишчи кучсиз қолди.
Ишчи кучининг етишмаслиги айрим саноат тармоқлари учун тобора жиддий муаммога айланмоқда: Россиядаги муҳожирлар пандемиядан олдинги ҳолатга қараганда бир ярим-икки баравар кам. Қайтиб келган муҳожирлар курьер ва такси ҳайдовчиси бўлишни афзал кўради, умумий овқатланиш корхоналари ва қурилиш майдончалари эса ишчиларга муҳтож. Мутахассисларнинг таъкидлашича, курьер бўлиб ишлаш ёки такси хизматлари орқали буюртмаларни бажариш ҳозир анча хавфсиз. Буюртмалар ҳам бор, тўлови ҳам вақтида берилади ва ишончли.
Мақолада, шунингдек, айни пайтда бир курьерлик хизмати мигрантларни ёллаши ва кунига 4000-5000 рублгача (565.000 - 706.000 сўм) маош таклиф қилишига мисоллар келтирилган.
Бу рақамлар, албатта, ўзбек бозори учун хаёлотга ўхшайди, лекин таксичи ёки етказиб берувчи сифатида агрегаторлар орқали ишлаш, нафақат Россия, балки ҳар ерда хавфсизроқ эканлигига ишонч ҳосил қилиш мумкин.