24K46Telegramda ochish
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигида ижтимоий ҳимоя тизимини янада такомиллаштириш юзасидан грузиялик Мери Маглаперидзе бошчилигидаги халқаро экспертлар гуруҳи иш бошлабди. Мери Маглаперидзе – Грузиянинг ижтимоий ҳимоя соҳасидаги масъул агентлик директори. Мазкур лавозимни эгаллагунига қадар у Халқ ҳимоячиси аппаратида, БМТнинг "Гендер тенглиги" дастурида, Бола ҳуқуқлари марказида турли раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган. Ҳозирги вақтда Мери Маглаперидзе бошчилигидаги жамоа агентликда "ижтимоий иш" тизимини шакллантириш, давлат томонидан кўрсатиладиган ижтимоий хизматларни стандартлаштириш, вояга етмаганлар ва катта ёшдагилар учун ижтимоий хизматларни ривожлантириш борасида кўмаклашаётган экан. Умуман олганда, Ижтимоий ҳимоя тизимини такомиллаштириш ва халқаро тажрибани жорий этиш учун халқаро экспертларни жалб этиш аъло ечимдир. Агентлик ижтимоий ҳимоя тизимини такомиллаштириш юзасидан бор имкониятларини ишга солаётгани эътиборга моликдир.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin