26K26Telegramda ochish
Ўзбекистон ижтимоий ҳимоя соҳасида Хитой билан ҳамкорлик қилади Хитойнинг Пекин шаҳрида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Хитой Халқ Республикасининг Фуқаролик ишлари вазирлиги делегациялари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Унда томонлар ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори Мансурбек Оллоёров Хитой томонига бир нечта йўналишлар бўйича ҳамкорликни таклиф қилди. Жумладан, кексалар учун мобил алоқа хизматлари ва маҳаллий аҳоли миқёсидаги хизматларни ривожлантириш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини рақамлаштириш масалаларида. Учрашув якунлари бўйича икки мамлакат ўртасида ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган англашув меморандуми имзоланди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin