19K38Telegramda ochish
Жорий йил 29 май куни Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ, “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки ва “China Zheshang Bank” АЖ Хитой банки ўртасида уч томонлама Ўзаро англашув Меморандуми имзоланди. Мазкур Меморандум қўшимча банк воситаларидан фойдаланган ҳолда биржа савдолари бўйича ҳисоб-китобларни оптималлаштириш орқали Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ташқи савдо ҳажмларини оширишга хизмат қилади. Хусусан Ўзбекистонда талаб юқори бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари ва моддий-техника ресурсларини очиқ биржа савдолари орқали тезкор харид қилиш имконияти яратилади. Шу мақсадда, томонлар қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, Хитой юанида ҳисоб-китобларни йўлга қўйиш, CIPS (Chinese International Payment System) трансчегаравий банклараро тўловлар тизимига уланиш ва биржа савдоларини молиялаштиришда яқиндан ҳамкорлик қилади. Манба

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin