15K28Telegramda ochish
Хитой Ўзбекистоннинг энг йирик савдо ҳамкори бўлиб қолмоқда 2026 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида Хитой биринчи ўринни сақлаб қолди. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ярим йилликда икки давлат ўртасидаги савдо ҳажми 9,5 млрд АҚШ долларини ташкил этган. Шу даврда Россия билан савдо айланмаси 7 млрд доллар, Қозоғистон билан эса 2,8 млрд доллар бўлган. Қизиғи, фақат июнь ойининг ўзида Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги савдо айланмаси қарийб 1,8 млрд долларга ошган. Май ойи якунида бу кўрсаткич 7,7 млрд доллар эди. Бозорнинг ўз танлови бўлади. Ярим йиллик ташқи савдо рақамлари бу танлов Хитой томонида эканини кўрсатмоқда.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin