Ободликни ҳокимликлар ўзидан бошласа-чи?
Ўзбекистон Халқ демократик партияси жуда тўғри масалани кўтариб чиқибди. Маҳалла ва хонадон ободлиги фақат бўялган девор, супурилган ҳовли ёки чиройли дарвоза билан ўлчанмайди. Ободлик аввало, бутун йўл, тоза ичимлик суви, барқарор электр ва газ, ишлайдиган коммуникациялар ҳамда вақтида олиб кетиладиган чиқинди.
Буларни таъминлаш эса фуқаронинг эмас, маҳаллий ҳокимликлар ва мутасадди ташкилотларнинг қонуний мажбурияти.
Йўл носоз, сув муаммоли, электр узилиб туради, чиқинди тўпланиб қолади. Лекин «уятли» деб тамғаланадиган барибир хонадон эгаси. Ҳокимлик ўз вазифасини бажармаса, унга қандай лавҳа осамиз — «шармандали бошқарув»ми?
ХДПнинг бу масалани очиқ кўтаргани яхши. Энди баёнот расмий каналдагина қолиб кетмасдан, ҳуқуқий баҳо ва амалий чорага айланиши керак.
Аввал ҳокимиятдагилар ўз вазифасини бажарсин. Кейин фуқародан ободлик сўрасин. Акс ҳолда, бу ободонлаштириш эмас ўз масъулиятини аҳолига юклаш бўлади.
- https://t.me/UzbekistonXDP/5335@UzbekistonXDP