26K218Telegramda ochish
Yandex Go Ўзбекистонда рўйхатдан ўтганми ўзи ва нега Yandex Go монополистлар реестрида йўқ? Тармоқда Yandex Go'нинг расво ва сифатсиз хизмати бўйича эътирозлар жуда кўп муҳокама қилинади. Шаҳноза Соатованинг шикояти биринчиси ва охиргиси ҳам эмас. Масалан, ўтган йили Yandex Go хизмати билан боғлиқ муаммолар бўйича газетаўз бутун бошли репортаж тайёрлаганди. Албатта, бундай ҳолатларга нормал давлатларда биринчи бўлиб антимонополия органи эътибор қаратиши керак. Админреформадан кейин антимонополия органининг номи ҳам Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси деб қайта номалангани бежиз бўлмаса керак. Лекин қани улар? Маънавият қўриқчиси бўлишдан бошқа нимага ярашаяпти? Нега антимонополия бунчалар ожиз ва нотавон? Ё антимонополияга ожиз ва нотавон бўлиш буюрилганми? Мени ҳайрон қолдирадиган нарса Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида такси хизмати бўйича бош агрегатор бўлган Yandex Go на юридик шахс сифатида ва на доимий муассаса ёки ваколатхона сифатида рўйхатдан ўтмагани. Ҳарқалай, мен Россиянинг ООО «Яндекс» компанияси ёки Нидерландияда рўйхатдан ўтган Yandex N.V. акциядорлик жамиятининг бирон ҳуқуқий идораси Ўзбекистонда рўйхатдан ўтгани бўйича ахборот топа олмадим. Лекин масалан, Яндекс таксининг Алматида расмий офиси бор. Шундай экан, энг катта савол: Яндекс ўзи Ўзбекистонда қайси ҳуқуқий асосларга кўра ишламоқда? Кучи QR кодли тўловларни маҳв этишга етаётган Солиқ қўмитаси бунга нима дейди? Яндекс компания ўлароқ Ўзбекистонда рўйхатдан ўтганми? Ўтган бўлса, қаерда, қанақа ва қанча солиқ тўлаяпти? Иккинчи савол шуки, нега Yandex Go устун мавқега эга субъектлар рўйхатида йўқ? Ҳатто аллақачон монопол мавқеини йўқотган «UZPAYNET» МЧЖ рўйхатда бор. Лекин Yandex Go йўқ. Алё, антимонополия?! Узоққа бормайлик, ёнимиздаги Қозоғистонда бу қутуриб кетган компанияга қарши иш очилган ва қозоқ регулятори, ишонаманки, мақсадига эришади. Бизда-чи? Ё Yandex Go олдида тилимиз қисиқ жой борми?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin