Сал бўлсаям мулоҳаза керак
Тошкентнинг қоқ марказида мажлис қилганлар, масалан, 2 соат пробкада туриб Қўйлиққа бориб, мундоқ аравакашлар билан суҳбатлашишганида, уларнинг сўзини, дардини тинглашганида бунақа шарманда позицияда туришмаган бўларди.
Эмишки, Қўйлиқда 144 та арава бормиш, араванинг кунлик тўлови 25 минг сўм эмиш.
Қўйлиққа борганмисиз ўзи? Мингга яқин арава бор. Уларнинг аксари қўлбола, вилоятлардан келган йигитлар ўзлари ясаб олган, ўзини пулига олган. Кун илиган кунлари шу араваларнинг ўзида дам олишади, овқатланишади, ухлашади. Шу расмий рўйхатда йўқ араваларгаям улуш, доля тўлашади. Ҳар куни. Мундоқ дардини эшитсангиз, айтишади - кимлар доляда ўтириб, уларнинг нонини яримта қилишларини. Лекин сиз айтгандек, кунлик доля 25 минг сўм эмас.
Тошкентдаги бозорлар эгаси ким? Ҳокимият. Ҳоким ким? Артикходжаев.
Бориб, бозорқўмларни сўроқ қилинг, кейин Артикходжаевга сўров киритинг. Кучингиз етса.