Фавқулодда муҳим банкирлар урушга чақирилмаслиги мумкин
Россия Марказий банки кредит ташкилотларининг мобилизациядан озод қилиш мумкин бўлган ходимлари рўйхатини тузмоқда. Бунинг учун мезонлар қуйидагича: Бронь рўйхати жами ходимларнинг 30%идан ошмаслиги зарур; Бронга қўшилган ходим олий маълумотли ва фавқулодда муҳим вазифаларни бажарувчи бўлиши керак.
Айни кунлардаги ҳисоб-китобларга кўра, Россияда 361та кредит ташкилоти бор, агар бронь берилмаса ТОП-5 банкларда ҳар бир банкдан камида мингтадан банкир урушга йўл олиши керак.
Россия Марказий банки Раиси Набиуллинага кўра урушдан асраб қолиниши лозим бўлган фавқулодда муҳим ходимлар қаторига инфратузилма, тўловлар, ҳисоб-китоблар, инкассация, ахборот тизимларини ишлашини таъминловчи ва ҳимояловчилар, навбатчи сменалар ходимлари ва корхона, аҳоли билан бевосита ишлайдиган мутахассислар киритилиши керак