Газ шантажи давом этади
Ўтган куни "Шимолий оқим-1" ва "Шимолий оқим-2" шаҳобчаларида рўй берган портлашлар диверсия ва мақсадли равишда амалга оширилган деб аталмоқда. Бугун Швеция қирғоқ қўриқлаш хизмати трубалардаги газ сизиб чиқаётган тўртинчи нуқтани ҳам аниқлаган.
Дастлабки хулосаларга кўра, диверсия сув остида ва одамсиз ҳаракатланадиган юқори технологияли ҳарбий воситалар ёрдамида амалга оширилган бўлиши эҳтимоли жуда юқори. Яъни бу оддий террористик акт эмас. Трубаларни ямаш ва яроқли ҳолга қайтариш имкониятлари юқори баҳоланаётгани йўқ.
Кечаги воқеалар фондида газ нархи 1750 доллардан яна 2100 долларгача кўтарилган, бугунги савдоларда эса нархлар яна барқарорлашмоқда. Айни дамларда минг куб газ учун спот бозоридаги нарх 1980 долларни ташкил этмоқда.
Негадир мана шундай диверсиялар юз берганида 1999 йилда Москва ва Волгодонскда уюштирилган портлашлар эсга тушаверади. Дастхат жуда таниш.