18K96Telegramda ochish
Газ нархлари қулашни бошлади, чунки Европа газ жамғариш бўйича минимумни бажарди Бугунги кун ҳолатига, Gas Infrastructure Europe маълумотларига кўра, Европа иттифоқи ер ости газ омбохоналари 80%га тўлдирилган. Бу иттифоқнинг қишга хавфсиз кириш учун минимумнинг бажарилганидан дарак беради. Хусусан, Францияда захиралар 90%дан кўпга, Германияда 83%га тўлдириб бўлинган. Қоида тариқасида мўлжал кўрсаткичга 1 ноябргача эришиш талаб этиларди. Лекин бу йил Россиянинг Украинага тажовузидан кейин Европага нисбатан ўтказаётган газ шантажи минимум ориентирларга эртароқ етишга туртки берди. Эртага Газпром Шимолий оқим-1 трубасини вақтинча ёпади, катта эҳтимол, газ узатиш бу йўналиш орқали қайта тикланмайди. Лекин энди бу муаммо эмас. Захиралар билан боғлиқ хабарлар газ нархларини бугун тонгда 2500 долларгача тушириб юборди (ўтган ҳафта спот битимлари ҳатто 3500 долларга ҳам тузилганди).

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin