21K39Telegramda ochish
“Санкциялар ЕОИИга аъзоликни мантиқсиз қилиб қўяди” Депутат Дониёр Ғаниев санкциялар орқали жорий қилинаётган чекловлар ЕОИИга аъзоликни мантиқсиз ҳолатга олиб келиб қўяди деб ҳисобламоқда. Ғаниев шунингдек, Россия панжасидаги иттифоқ билан боғлиқ яна қатор мулоҳазаларни очиқлаган. Босимлар ҳақида: “Тўғри, босим деб айтиш ҳам мумкин ёки эътироф деб ҳам. Масалан, ташкилот ўзига янги аъзо қўшиш учун ёпишаётган бўлиши ҳам мумкин. Буни ҳамма ўзига хос талқин қилади. Фикримча, ташкилот ўзи яхши, жозибадор бўлса, аъзолик учун бошқа давлатнинг орқасидан қувлаб юрмайди. Унга қўшилмоқчи бўлаётган давлатнинг ўзида аъзоликка қизиқиш бўлади”. Кун тартиби ҳақида: “Ҳукуматнинг икки ташкилот борасида ҳозирги позициясига келадиган бўлсак, Тараққиёт стратегиясида ҳам, давлат раҳбарининг президентликка киришишдаги маърузасида ҳам устуворлик Жаҳон савдо ташкилотига бериляпти, ЕОИИга эмас. Ҳозир ҳеч қаерда Евросиё иқтисодий иттифоқига кириш ҳақида гап йўқ. Биз кўп томонлама алоқаларни ривожлантирмоқчимиз". Иттифоқда Россия устунлиги ҳақида: "Биламиз, ЕОИИда ҳам комиссия, олий консул ва ўз суди бор. Лекин афсуски, бу ташкилотда томонлар ўртасида муаммоларни ҳал қила оладиган ва манфаатларни тенг ушлаб, уни жорий қила оладиган институтлар шаклланмаган. Амалдаги суд ва институт эса кўпроқ Россия манфаатига хизмат қилади, фақат шу давлат манфаатларини илгари суради... Бу тийиб туриш ҳисобига эса кичик мамлакатларнинг ҳуқуқлари бузилмаслиги таъминланади. Афсуски, ЕОИИда бу ҳолатни кўрмаймиз. Россия – ҳар томонлама асосий куч. У деярли 90 фоизли бозорни эгаллаб турибди. Божлардан тушадиган даромадда ҳам шундай". Ўқиш учун. Кўриш учун.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin