"Мустақил бўлмаган" Европа
Европанинг Россия газидан узилиши жуда оғир оқибатларни яратади. Халқаро валюта фонди баҳолашларига кўра Россия газ етказиб беришни тўлиқ тўхтатган тақдирда, Европа иттифоқи ЯИМи энг яхши сценарийда 0,4%га. энг ёмон сценарийда 2,7%гача қисқаради.
Газ узилишининг энг ёмон оқибатларини Венгрия ўз танасида ҳис этади. Венгрия иқтисодиёти бундай шароитда ЯИМнинг 1,1%дан 6,5%гача қисмини йўқотади. Гарчи боғлиқлик юқори даражада бўлиши ва Европанинг энг катта иқтисодиёти бўлишига қарамай, Германия рус газининг узилишини енгилроқ ўтказади.
Таҳлилчилар ҳисоб-китобларида Европа давлатларига нисбатан "мустақил" ва "мустақил бўлмаган" иборасини қўллашганлар. Албатта бу фақат газга боғлиқлик маъносида. Лекин амалда ҳам бу сиёсий ва иқтисодий мустақилликка билвосита ва бевосита боғлиқ экани тобора ойдинлашмоқда.
Афсусланарлиси, Европа иттифоқи давлатлари 2014 йилда Қрим ва Донбасс босиб олинганидан кейин ҳам Россия газига боғлиқликни фақат ошириб боришган.
Охирги ойларда газ, озиқ-овқат, ноқонуний мигрантлар - бу Россиянинг уруш қуроллари эканини очиқ ойдин тан олиб, турли минбарлардан чақириқлар янграётганига қарамай, Европанинг айрим давлатлари ҳалиям Россияга ён берган ҳолда сулҳ тузишга уринишаётгани ростанам ғалати таассурот қолдиради.