Бенефициар Ўзбекистон
Глобал нефть трейдерларнинг бу ҳаракатлари қозоқ ва рус нефти сотув векторини албатта жанубга томон ва шарққа томон ўзгартиришни бошлайди.
Бу ўзгаришлардан, хусусан шимолдаги давлатларнинг нефтига боғлиқлиги юқори бўлган Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон ҳам бенефициарга айланади.
Ўзи умуман, агар иқтисодий очиқлик сиёсатини оғишмай давом эттирсак, юз бераётган тектоник ҳаракатлардан манфаатли фойдаланишда давом этиш мумкин бўлади. Рус ва қозоқ бизнеси, у йирик ё ўрта капиталга эгами, ташқи дунёга алоқадорликни сақлаб қолишни жуда-жуда исташади. Шу маънода Ўзбекистон ўзига хос хабга, ташқи дунё учун алоҳида йўлакка айланади. Ғарб, истаймизми, йўқми, ЕОИИ давлатларини Россиянинг шериклари ўлароқ кўришда давом этади (ҳеч қандай айби йўқ Қозоғистон яққол мисол).
Шунинг учун Ўзбекистон ўзининг низолашаётган томонларга нисбатан мустақил ва мутлақо бетарафлигини амалда, ҳаракатларда кўрсатишда, ЕОИИдан масофа сақлашда давом этиши керакка ўхшайди.
@the_bakiroo
- https://t.me/the_bakiroo/4271@the_bakiroo