16K157Telegramda ochish

Shokirjonov news kanalidan

Туркманистон Ироққа газ экспорт қилади. Нега шу газни Ўзбекистон олмади? — деб ёзди Бакиров Обуначиларимиздан бири бу масалага шундай изоҳ ёзиб қолдирибди «Россия Ўзбекистонга газ ўтказиш учун узоқ тайёргарлик кўрди. Барча конларимизни олиб, шу йиллар давомида газ саноатимизни банкрот қилиб, ахийри Россияга тобе қилди. Ваҳоланки, кечагина биз газ бўйича дунёда 7–11-ўринларда турар эдик. Ёнгинамизда Туркманистон, Озарбойжон, Эрон ҳатто Қозоғистон гази ҳам Россияникидан арзон. Аммо булар ҳамон ўзларини Ўзбекистонга хўжайин деб ўйлайди ва газни фақат улардан, яна улар айтган нархда сотиб олишга мажбур қилишяпти. Камига «биз сизга газ беряпмиз», деб миннат ҳам қилишяпти. Агар тезроқ ақлимизни йиғиб олмасак, бу газ худди Европадагидек бир кун бошимизга бало бўлади. Бирор бир маҳсулотга эхтиёж юзасидан фақат битта етказувчига тобе бўлиш нима эканлигини савдода юрганлар жуда яхши билишади. Агарда у Россияга ўхшаб эрталаб имзолаган шартномасини кечга бориб тан олмайдиган, бугун гапирган гапидан эртага тонадиган шантаж давлат бўлса ҳолингга маймунлар йиғлайди». ➡️ @shokirjonov

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin