20K40Telegramda ochish
Шунча вақт, пул ва репутация йўқотилганига яраша Бухоро туристик марказини эски аэропорт ўрнида қурса бўлмайдими? Бухоронинг тарихий биқинида ўнлаб бинолар ва стадиони бузиб теп-текис қип ташланганига яқинда 2 йил бўлади. Бухоро туристик марказини бу манзилда қуриш хато эканини ўша пайтда ҳам билишарди, ҳозир ҳам билишади (ҳатто бир муддат соғлом ақл ғолиб бўлиб, ЮНЕСКОнинг талаблари инобатга олиниб, бошқа манзилда қуриш ҳам айтилганди). Бухоро шаҳрида туризм маркази қурилиши давом эттирилиши яна кун тартибига чиқарилаётган экан, балки хато устига хатоларни такрорламай, лойиҳани эски аэропорт ўрнида қуриш ҳақида ўйлаб кўриш керакдир. Янги аэропорт қачондир қуриб битказилгач, барибир эски аэропорт ўрни бўш қолади. Эски аэропорт ўрни шаҳарнинг баҳаво биқинида, Нақшбанд комплексига ҳам яқин. ЮНЕСКО ҳам ўз мезон ва принципларига қарши боришига тўғри келмайди. Бузиб теп-текис қилиб ташланган шаҳар марказини яшил маконга айлантирса бўлади, авлодлар бу ишни асрлар давомида олқишлайди. Агар мақсад ростанам Бухоро манфаати йўлида туристик марказ қуриш бўлса дейман-да

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin