29K354Telegramda ochish
"Газ иши" очилиши вақти келмадими: Энергетикадаги аҳвол биз ўйлагандан ҳам кўра аянчлироқ ҳолатда Солиқ қўмитаси Раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев келтирган рақамлар ёқилғи энергетикадаги вазият катастрофик даражага етганини кўрсатади. Мирзаевга кўра, газ қазиб олиш ҳажми ўтган 6 ойда 13,7 млрд.кубгача пасайган. Бу рақам шуниси билан даҳшатлики, расмий статистикага кўра 22,4 млрд.куб газ қазиб олинган. Яъни, расмий статистика ва солиқчилар келтирган рақамлар ўртасидаги фарқ 8,7 млрд.кубни ташкил этмоқда. Бу ерда статистикадан кўра солиқчиларга кўпроқ ишониш лозим, чунки улар бевосита солиқ оқибати яратадиган физик кўрсаткичларга таянишади. Яна бир шок бу газ импортининг нафақат субсидиялар билан, балки ҚҚСни қайтариш билан ҳам молиялаштирилаётганига оид. Мирзаевнинг қайд этишича, 2024 йилнинг биринчи ярмида табиий газни харид қилиш ва сотиш функцияларини марказлашган ҳолда амалга оширувчи UzGasTrade компанияси ушбу суммани «ундириш ўрнига» 1 триллион сўмга ҚҚС қайтарган. Бу дегани шонли энергетиклар ҳар минг куб импорт газдан 192 сўм ҚҚС қайтариб олишган (Мирзаев айтганидек, 60 сўмдан эмас). Шонли энергетиклар шимолдаги оғаларидан газ импортини бюджетдан нафақат субсидия билан, ҚҚСни қайтариш билан ҳам пул ўзлаштириш воситасига айлантириб олишганми, деган гумонга бормаслик мумкин эмас. Тасаввур қилишингиз учун, бюджетдан 1 трлн.сўм ҚҚС қайтариб олиш учун, шимолдаги босқинчилардан импорт қилинган 5,2 млрд.куб газнинг ҳаммасини аҳолига бераяпмиз, дея "списать" қилиш керак бўлади. 2000 сўмлик ўрис газини аҳолига бераётган бўлишса, 600 сўмлик Ўзбекнефтегаз газини ким ўзлаштираяпти унда? Россияда бюджетдан ҚҚСни қайтариш орқали пул ўғирлашни фош қилган "Магнитский иши" эсингиздами? Бундан нимаси фарқли? Сиз нима деб ўйлайсиз, кундан кун, ойдан ой, йилдан йил тубга қараб кетаётган, ўзимизнинг газ ўзимизнинг назоратимиздан чиқарилган, ёқилғи энергетика бир гуруҳ ўзбекистонлик деб аташга тил бормайдиган манфаатдорларнинг остидан ҳам, устидан ҳам пул ўзлаштириш воситасига айлантирилган вазиятда, балки мустақил, холис ва ўзбекистонпараст мезонларга таяниб "Газ иши"ни очиш пайти келмадими? Ё вазият янада ёмонлашиши керакми?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin